Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда ногирон бола иссиқ ҳавода мактаб автобуси ичида унутиб қолдирилди
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ривожланишида четлашишлар бўлган болалар учун мўлжалланган мактабнинг 7 ёшли ўқувчиси автобус депосида мактаб автобуси ичида ёпиқ қолдириб кетилган ҳолда топилди. Автобус ҳайдовчиси болани автобусда унутиб қолдириб кетган. Бола 31 градус иссиқда автобусда деярли бир кун ўтказган, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Болани куннинг иккинчи ярмида аниқлашга муваффақ бўлинган. У автобусда аксарият вақтини ухлаб ўтказган. Болага ҳеч нарса қилмаган.
Бу воқеа сабабли ҳайдовчи ўз ишидан бўшатилган.
"Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Биз автобус компанияси бу ҳайдовчига нисбатан қатъий чоралар кўрганидан хурсандмиз", деб айтган бола таълим оладиган мактаб директори.
Шу воқеадан кейин Мельбурн таълим департаменти шаҳар мактабларига транспорт хизматлари кўрсатувчи автобус компанияси билан шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025