Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили финалга чиқди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Olamsport хабар бермоқда.
60 кг вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов туркиялик Нежат Экинчини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг финалдаги рақиби АҚШ боксчиси Делант Жонсон бўлади.
52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Отабек Холматов ярим финалда япониялик Хаято Цуцумига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
56 кг вазндаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп эгаси Шунқор Абдурасулов америкалик Марк Кастрога 0:4 ҳисобида ютқазди.
91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов эса россиялик рақиби Владимир Ужунянга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
14:10 / 14.05.2025