Жаҳон | 14:51 / 27.11.2016
23663
3 дақиқада ўқилади

«Хайрли тонг, Ҳалаб! Биз ҳали тирикмиз»: суриялик қизчанинг тармоқдаги блоги

Фото: Twitter/@AlabedBana

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида яшовчи Бана исмли қизча ярим вайрон бўлган ва уруш гирдобида қолган шаҳри ҳақида блог юритади. Унинг ёши еттида. Шу боис бу ишда унга онаси ёрдам беради. Бана фронт чизиғида рўй бераётган даҳшатли кадрларни туширишга муваффақ бўлган.

Бананинг твиттердаги саҳифасида юз мингдан зиёд обуначи бор. Мард қизча ҳақида “Гарри Поттер” китоби муаллифи Жоан Роулинг ўз блогида ёзиб қолдирган ва қизчага китобларининг электрон нусхасини жўнатган. Шундан сўнг Банага дунё оммавий ахборот воститалари ўз диққатини қаратди.
«Дўстим Жоан Роулингга салом. Мен китобингизни мутолаа қилишни бошладим. Сиз менинг юрагимдасиз. Раҳмат! Бана.
«Бана, бу мени жуда хурсанд қилди! Сенга ва уканга бахт тилайман!»

Бананинг ҳар кунлик ҳаёти жуда қўрқинчли. Бир сафар унинг блогида мана шундай сўзлар ёзилди.

«Хайрли тонг, Ҳалаб. Биз ҳали тирикмиз. Бана»

Гоҳида қизчанинг ўрнидан унинг онаси — инглиз тили ўқитувчиси ёзиб туради. Ҳаяжонга солувчи кадрларни эълон қилади.

«Кўриб турганингиздек, биз исталган пайт нобуд бўлишимиз мумкин. Мана бу бомба жуда яқинда портлади. Мен дунёга қараб мурожаат қиламан — бизни ҳозироқ қутқаринг».

Бана томонидан твиттерда эълон қилинган тасвирларнинг энг қўрқинчлиси унинг фикрича, Ҳалабга бомба тушаётгани акс этган кадрлардир.

«Дўстлар, бу ой эмас, бу айни пайтда тушаётган бомбадир. Бугун биз учун дуо қилинг. Мен қўрқаяпман Бана»

«Агар мана бу бизнинг уйимиз бўлганида, мен сизга ҳозир ёзмаётган бўлардим».

Эрта тонда шаҳар аҳли вайроналар ичидан чиқиб келишади ва даҳшатли манзарани кузатишади.

Қизчанинг микроблогида вайрон бўлган уйларнинг ва ҳатто унинг ҳалок бўлган дўстлари суратларини учратиш мумкин.

«Бомба шундоққина уйимиз ёнига келиб тушди. У ерда одамлар бор эдими, буни билмайман».

Бананинг ёзишича, унинг ҳаёти уруш ичида ўтмоқда, аммо у тинч ҳаёт келишига бўлган ишончини йўқотмаган.

Мавзуга оид