Жамият | 14:43 / 28.11.2016
16290
1 дақиқада ўқилади

Екатеринбургда ўзбекистонлик ўн еттинчи қаватдан қулаб, ҳалок бўлди

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қурилишда 2 киши ўн еттинчи қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди.

Маҳаллий ОАВлари маълумотларига кўра, ҳодиса 28 ноябрь куни эрталаб содир бўлган. Ишчилар иккинчи қаватдаги ички хоналарни таъмирлаш билан шуғулланганлар. 17-чи қаватга эса осма кажава орқали кўтарилмоқчи бўлишганида, у тушиб кетган.

Маълум бўлишича, 1984 ва 1978 йилларда туғилган эркаклардан бири ўзбекистонлик бўлган. 

Мавзуга оид