Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ростсельмаш” Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Россиянинг “Ростсельмаш” корхонаси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Россия компанияси Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ростсельмаш” ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган.
Мазкур ҳужжат доирасида томонлар ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ана шу мақсадда, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти ҳудудида “Ростсельмаш” корхонасининг маҳсулотлари йиғилади.

Маълумотларга кўра, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти Бош директори Асадулла Сайдуллаев Ростов-Дон шаҳрига ташриф буюриб, “Ростсельмаш” корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишиб келган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025