Формула-1 рулларининг эволюцияси тасвирланган ролик намойиш этилди
Donut Media канали 1950 йилдан бошлаб 2014 йилга қадар Формула-1 машина рулларининг эволюцияси тасвирланган роликни намойиш этди.
Видеога Стирлинг Мосс, Грэм Хилл, Жеймс Хант, Айртон Сенна, Михаэл Шумахер ва бошқа таниқли пойгачиларнинг қўллари теккан руллар киритилди.
Бошланғич нуқта сифатида Мосснинг исми тамғаланган 1957 йилги рул намунаси белгиланди. У алюминий рамка ва ёғоч дастадан ясалган.
1980 йилгача пойга машиналарининг асосий бошқарув органи қандайдир тугмалар ёки калитларсиз «бўш» қоларди, ҳозирги рул шаклига ўхшаш намуна эса (яъни думалоқ) навбатдаги ўн йилликда пайдо бўлади.
Ҳозирда Формула-1 руллари катта миқдордаги турли хил тугмаларга эга бўлган мураккаб асбобга айланган. Улар ёрдамида агрегатларни созлаш ёки пойгачига сув етказиб бериш имкони мавжуд.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023