Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобиль олиб қочган фуқаро қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБга “Матиз” автомобили олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар берган, деб ёзади “На посту” газетаси.
Маълум бўлишича, автомобиль жабрланувчи томонидан Толариқ кўчасида жойлашган Янгиобод бозори ёнида қолдириб кетилган. Тезкор тадбир натижасида ички ишлар ходимлари томонидан машина пойтахтнинг Жарқўрғон кўчасида тўхтатилди. Ушбу жиноятни амалга оширишда гумон қилинган 54-ёшли шахс қўлга олинди.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
14:13 / 16.02.2025