Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон фуқаролари умумий дактилоскопиядан ўтказилади
Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, республикага виза бўйича кириб келувчи хорижликлар, қочоқлар ва меҳнат мигрантлари 2021 йилдан бошлаб мажбурий дактилоскопия (бармоқ излари ва уларга қараб кишиларнинг шахсини аниқлаш)дан ўтказилади. Бу ҳақда республика ИИВ раҳбари Калмуханбет Қосимов Мажлис (парламент қуйи палатаси) йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қозоғистонликларни дактилоскопик рўйхатга олиш паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни биринчи марта олиш пайтида ёки унинг муддати тугаши сабаб алиштирилганда амалга оширилади. Шу билан бир қаторда, 12 ёшдан кичик бўлган болалар рўйхатга олинмайди. 12-16 ёшдаги ўсмирларнинг дактилоскопияси фақатгина уларнинг розилиги билан амалга оширилади. Вазирнинг таъкидлашича, қозоғистонликлар бармоқ изларини паспортларга жойлаштириш “уларга хориж давлатлари миграцион ва чегара хизматлари ишончини оширади ҳамда давлат чегарасидан ўтиш жараёнини енгиллаштиради”.
Жараёндан бош тортган қозоғистонликларга нисбатан эса маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади. Хорижликлар эса мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:50 / 24.05.2025
Ўзбекистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги айтилди
13:17 / 30.04.2025
Кўп қаватли уйларнинг бир қисми ижтимоий уй-жой фондига ўтказилади
14:48 / 14.04.2025
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани айтилди
13:34 / 11.04.2025