Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия МСК аъзоси Ўзбекистон эндигина демократияга юз тутди деб ҳисобламоқда
РФ Марказий сайлов комиссияси (МСК) аъзоси, "Справедливая Россия" ("Адолатли Россия") партияси раиси Николай Левичев ШҲТдаги миссияси доирасида Ўзбекистондаги президентлик сайловларини кузатар экан, мамлакатнинг эндигина демократик ривожланиш йўлидан бораётганлигини таъкидлади. Бу ҳақида РИА "Новости"да мақола чоп этилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) миссияси сешанба кунидан бошлаб 4 декабрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини кузатиш ишларини йўлга қўйди. Левичев Ўзбекистондаги тўрт расмий партиянинг ҳар бири ўз номзодини тақдим этганини таъкидлади.
"Халқаро стандартлар муштараклигига қарамай, биз барибир, демократик ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатлардаги миллий-маданий, ижтимоий-сиёсий анъаналар бошқалардан жиддий фарқ қилиши ҳамда ўзига хос хусусиятларга эга бўлишига гувоҳ бўляпмиз", - деди у чоршанба куни журналистларга.
Левичев "Ўзбекистондаги сайлов жараёнларининг ўзига хос жиҳатларига хайриҳоҳлик билан ёндашиш"ни тавсия қилмоқда.
"Мен ҳали кўп нарсани кўришга улгурмадим, лекин республиканинг азалий оилавий анъаналари электорал сайловга таъсир қилмай иложи йўқлигини яхши англаяпман. Мен шундай ўзбекларни биламанки, улар 30 ёшдан ошганда 3 фарзандли бўла туриб ҳам, ҳар қандай саволга "отам нима деса, шу", деб жавоб беришади". Ҳар ҳолда бу мураккаб жараён - бир томондан, ҳар бир сайловчининг эркин фикр билдиришини таъминлашга ҳаракат қилиш керак", - деб ҳисоблайди у.
Шунингдек, Николай Левичев сиёсатчиларнинг фикрича, президентлик лавозимига асосий даъвогар - Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП) томонидан номзоди тақдим этилган Ш.Мирзиёев эканлигини айтган ва унинг ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслигига урғу берган.
Мавзуга оид
14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025