Жамият | 13:09 / 30.11.2016
19116
1 дақиқада ўқилади
Туркияга дам олиш учун энг кўп келаётган давлат фуқаролари маълум бўлди
Туркияга октябрь ойида келган сайёҳлар миқдори ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия маданият ва туризм вазирлиги сайтида чоп этилган.
Таъкидланишича, 2015 йилнинг октябрь ойи билан таққослаганда сайёҳлар оқими бироз пасайган.
Октябрда келган туристлар бўйича биринчи ўрин Германияга насиб этди – 491 минг киши. Иккинчи поғона россияликлар томонидан эгалланган бўлса (223 минг), учинчи ўрин Грузиядан келган сайёҳларга насиб этди (178 минг).
Туркия курортларида бир ой давомида ҳаммаси бўлиб эса 2,5 миллион хорижлик ҳордиқ чиқарди. Ўтган йили бу рақам 3,3 миллион кишини ташкил қилганди.
Мавзуга оид
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024