Ўзбекистон | 11:40 / 01.12.2016
6612
1 дақиқада ўқилади

70 мингга яқин киши муддатидан илгари овоз бериб бўлди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан илгари овоз берган фуқаролар сони 30 ноябрь оқшоми ҳолатига кўра 68,7 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати маълум қилган.

Муддатидан илгари овоз бериш 24 ноябрда бошланган бўлиб, 2 декабрга қадар давом этади. Унда 4 декабрь куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Бу борада эрталаб соат 09.00дан соат 18.00гача сайлов участкасига мурожаат қилиниши керак бўлади.

Мавзуга оид