Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда янги пулларда ҳайвон ёғларидан фойдаланиш имконияти ўрганилмоқда
Англия банки резинадан ясалувчи янги беш фунтли купюраларда ҳайвон ёғларини қўллаш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дейилади банк ахборотномасида.
Аввалроқ, Британия веган ва вегетариан жамиятлари вакиллари янги резина банкноталарда, ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар, хусусан ёғлардан фойдаланилаётгани хусусида норозилигини билдирган эди. Баёнотда айтилишича, Англия банки мавжуд муаммога жиддий эътибор беради ва фуқароларнинг ташвишларини ҳурмат қилади.
"Бу муаммо энди аниқланди, Банк шартнома имзолаганда, бундан хабари йўқ эди", — дейилади хабарда.
Банкноталарни тайёрлаш учун материал етказиб берувчи Innovia компанияси маълумотларига кўра, полимер гранулаларни тайёрлашнинг дастлабки босқичида ҳайвон ёғлари жуда кам миқдорда қўлланилади.
"Innovia айни вақтда етказиб бериш занжирлари устида тинимсиз ишламоқда, у Англия банкини тергов жараёнидан хабардор қилиб туради ҳамда сўнгги қарорини маълум қилади", — дейилади Британия Марказий банки хабарида.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025