Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада янги масжид қуриш режалаштирилмоқда
Янги Москва ҳудудида минг кишига мўлжалланган масжидга эга маданий-маърифий бино барпо этилиши мумкин. Айни вақтда, қурилиш ишларига ҳомийлик қилувчилар маълум, дея ойдинлик киритган РИА Новости билан суҳбатида Россия мусулмонлари йиғини раҳбари, Москва муфтийси Албир Крганов.
"Бугун биз Москва ҳукуматига Москва шаҳри ва Марказий минтақа мусулмонларининг "Московский муфтият" диний бошқармаси сифатида ер участкаси ажратишни сўраб мурожаат қиламиз. Бугун Янги Москва ҳудудида масжид қуриш масаласи ҳал этилади. У ерда Россиядаги бошқа анъанавий динларнинг иншоотларини барпо этиш бўйича қарор қабул қилинган. Энди мусулмонлар ҳам шу борада якуний хулосани кутмоқда. Ўйлайманки, у ижобий бўлади", — деган Крганов.
Бугунги кунда Москвада 4та масжид фаолият юритади. Булар: Жоме масжиди, Замоскворечьедаги тарихий масжид, Поклонная тепалигидаги масжид ҳамда "Ёрдам" масжиди. Пойтахт мусулмон жамоатчилиги бир неча маротаба мусулмонлар учун диний бинолар етишмаслигидан арз қилишган эди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025