Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада 14 млн йиллик қанот топилди
АҚШнинг Шимолий Дакота университети ва Смитсонлар институти олимлари Антарктидада иккита тошга айланган қанотларни топишди, улар аниқланишича қўнғизга тегишли бўлган. Бу ҳақда Popular Mechanics хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тошқотган қанотлар Жанубий қутбдан 550 км узоқликда Бирдмор музлигида топилган. Таҳлиллар қанотларнинг ёши 14 млн йилдан 20 млн йилгача эканлигини кўрсатган.
Бу қанотлар сассиқ қўнғизлар турига мансуб икки қўнғизга тегишли бўлган. Қўнғизга Antarctotrechus balli деб ном беришди. Олимлар бу топилмани жуда ноёб деб аташмоқда, чунки Антарктикада биринчи маротаба қазилма қўнғиз топилди. Бу эса ушбу қитъада миллион йиллар аввал иссиқ иқлим бўлгани ва ҳаттоки дарахтлар ўсганини исботлайди.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
15:34 / 28.02.2025