Жаҳон | 17:56 / 02.12.2016
17478
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия фуқароларини долларларни лирага алиштиришга чақирди

Фото: © AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат фуқароларини валютани турк лираларига алиштиришга чақирди. Бу ҳолат миллий валюта курсининг долларга нисбатан кескин тушиб кетгани билан боғлиқ. 

Сўнгги ойда лира долларга нисбатан 11 фоиздан ортиқ даражага тушиб кетди. Куни кеча эса турк лираси АҚШ долларига нисбатан тарихий даражада қадрсизланди – бир доллар учун 3,50 лира. Пул бирлиги қиймати жума куни ҳам тушишда давом этган. 

“Валютани ёстиқ тагидан олиб, тилла, лираларга алиштиришга олиб келишсин. Турк лираси ва олтин нархлари кўтарилади. Хавотир олманг, яқин орада бундай ўйин тугатилади”, - дея маълум қилди Эрдўған Анқарадаги чиқишида.

Шунингдек, давлат раҳбари сармоядорларни жалб қилиш учун банк фоиз ставкаларини қисқартиришга ҳам чақирди. “Бу давлат банкларига ҳам фойда келтиради. Туркияда бу кўрсаткич 14-16 фоизга тенг бўлса, АҚШ, Япония ва Европада арзон фоиз ставкалари ўрнатилган”, - қўшимча қилди Туркия президенти.

Лиранинг пасайиши Туркияда ҳукмрон бўлган адолат ва ривожланиш Партиясининг келаси ҳафта парламентга мамлакат конституциясига президентлик бошқарув формасига ўтиш борасидаги таклифини киритгани билан боғлиқлиги айтилмоқда. 

Мавзуга оид