Жамият | 00:07 / 02.12.2016
5090
1 дақиқада ўқилади

Nestle ўз маҳсулотларида шакар миқдорини камайтириш технологиясини ишлаб чиқди

Фото:AAP

Швейцариянинг Nestlе компанияси ўзининг шоколад батончаларида таъмга путур етказмаган ҳолда шакар миқдорини 40 фоизга камайтириш йўлини топди, деб хабар бермоқда The Guardian.  

KitKat, Aeros ва Yorkies каби шоколад батончалари ишлаб чиқарувчи компаниянинг янги технологияси бўйича шакар тезроқ эрийди, бироқ тил бу фарқни сезмайди. 

Нашрнинг ёзишича, компания ушбу ишланмасини патентлаштирмоқчи.

Охирги вақтларда шакарни меъёридан кўп истеъмол қилиш Буюк Британияда семириш билан боғлиқ кўплаб касалликларга сабаб бўлди ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари озиқ-овқат компанияларига ўз маҳсулотларида шакар миқдорини камайтиришларини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилганлар.

Бу жиҳатдан Nestlе технологияси сердаромад бўлиши мумкин. Компанияда тез эрувчи шакардан фойдаланиш 2018 йилда бошланиши маълум қилинди.  

 

Мавзуга оид