Рауль Кастро социализм қуришни давом эттиришга чақирди
Куба етакчиси Рауль Кастро кубаликларни социализм қуриш ва уни ҳимоялашга чақирди. Унинг айтишича, айнан социалистик тузум Кубанинг мустақиллигини таъминлайди.
"Мағлуб бўлмаган Фидель ўз ўрнаги билан илҳомлантиради ва биз қила олганимизни, қила олишимизни ва қилишимизни кўрсатади. Биз Кубада социализм қуриш ҳақидаги қатъий истагимизни амалга ошириш ва Ватанимиз суверенитети ва мустақиллигини кафолатлашда исталган тўсиқлар, таҳдидлар ёки қийинчиликларни енгиб ўта оламиз", деб айтди Рауль Кастро.
"Фидел хоки ёнида, Антонио Масео майдонида, қаҳрамона Сантьяго де Куба шаҳрида ватанимиз ва социализмни ҳимоя қилишга қасамёд қиламиз!.. Фидель, Фидель, Ғалабагача!", деб ўз сўзларини интиҳолади Кастро.
Антонио Масео майдонида минглаб одамлар Фидель Кастро билан видолашгани йиғилдилар. Митинг иштирокчилари "Мен – Фидель" деб ҳайқиришган, кўпчилик миллий ва "26 июль" ҳаракати байроқлари билан келишган.
Митинг вақтида касаба уюшмалари, деҳқончилик иттифоқи, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари раҳбарлари иштирок этганлар. Митинг иштирокчилари Рауль Кастронинг нутқини "Рауль, Рауль!" деган ҳайқириқлар билан қаршилашган.
Кубанинг кўп йиллик етакчиси Фидель Кастро 25 ноябрда 90 ёшида вафот этди. Кубада шу муносабат билан миллий мотам эълон қилинган, барча миллий байроқлар тушириб қўйилган, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган.
Мавзуга оид
12:34 / 21.11.2024
Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024