Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Окленддаги мусиқий кечада чиққан ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 33 нафарга етди
АҚШнинг Окленд шаҳридаги омборхонада мусиқий кеча ўтказилаётган вақтда чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 нафарга етди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин. Ўт ўчирувчилар икки қаватли омборни текшириш вақтида 30 дан кўпроқ жасадни аниқлашган, бироқ улар омборнинг фақатгина ярмини кўздан кечириб чиқишган. Таъкидланишича, қурбонлар орасида балоғатга етмаганлар ҳам бўлган.
Маълумотларга кўра, ёнғин вақтида омборда 50-100 нафар одам бўлган. Ёнғин сабаби ҳали ўрнатилмаган.
Омбор биносида шунга ўхшаш бирор-бир тадбирни ўтказишга рухсат берилмаган. Бундан ташқари, бино ёнғинга қарши тизим билан жиҳозланмаган бўлган. Бу ерда ноқонуний равишда бир неча киши яшаган. Окленд маъмурияти ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган. 17 ноябрда терговчилардан бири бинога киришга ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Омборда ким яшагани ҳақида аниқ ахборот йўқ. Ёнғинда омон қолганлардан бирининг айтишича, омборда 18 рассом яшаган.
Ёнғин шаҳар тарихида қурбонлар сони бўйича энг йирикларидан бири бўлди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025