Жаҳон | 21:56 / 05.12.2016
14213
2 дақиқада ўқилади

Украина бош штаби Россиянинг "барча томондан" ҳужум қилиши мумкинлигини айтди

Фото: Reuters

Украина бош штаби бошлиғи – мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони, армия генерали Виктор Муженко "Укринформ" нашрига берган интервьюсида Россия ҳарбийлари ҳужумкор қобилиятларини мужассамлантирган барча томондан Украинага  катта кўламли тажовуз таралаётганини айтди.    

"Россия қўшинлари бор барча жойдан Украинага хавф солинмоқда. Бу нафақат шарқ. Бизга Россия гуруҳлари томонидан шимол, ғарб ва жанубдан, Қримдан, руслар ўзининг ҳужумкор қобилиятларини анча мужассамлаштирган жойдан зарба берилиши мумкин", деб айтди Муженко.  

Муженконинг айтишича, Украина бош штабида ҳарбий характердаги бу хавфлар ҳақиқатан мавжуд дея баҳоланмоқда ва Россия тажовузи ҳолатида воқеалар ривожи учун мумкин бўлган сценарийлар кўриб чиқилмоқда.

"Бу сценарийлар машғулотлар вақтида машқ қилинади, биз мобиль мудофаага ўрганмоқдамиз, энг катта хавф солинувчи йўналишларга эътиборни қаратмоқдамиз", деб айтди Муженко.

Муженконинг таъкидлашича, Россияда катта миқдорда қурол-аслаҳа ва ҳарбийлар бор, бироқ Украинада "муҳим устунлик" бор.

"Биз оккупантлар оёғи остида том маънода ёнадиган ўз еримиздамиз", деб айтди Муженко.

Муженконинг айтишича, Украина қуролли кучларидаги вазият 3 йил аввалгидан тубдан фарқ қилади. Айни вақтда унинг "ҳарбий салоҳияти таққослаб бўлмас даражада юқори, қўшинлар ўргатилган ва таъминланган, замонавий қурол ва алоқа билан жиҳозланган".

 

Мавзуга оид