Фан-техника | 15:02 / 06.12.2016
20888
1 дақиқада ўқилади
120 BMW кроссоверларини олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди
АҚШда BMW автомобилларини Грирдаги заводдан олиб келаётган поезд рельсдан чиқиб кетди. Натижада 120 кроссоверлар, жумладан X3, X4, X5 ва X6 моделлари зарар кўрган. Уларнинг барчаси Чарльстон шаҳри портига йўл олаётган бўлиб, у ердан экспортга жўнатилиши керак эди. Бу ҳақда KWES хабар беради.
Automotive News’нинг аниқлик киритишича, поезд Жанубий Каролинадаги Блер шаҳри яқинида рельсдан чиқиб кетган. Таркибда икки локомотив ва ҳар бири 10 автомобилни олиб кетаётган 12 вагон бўлган.
Поездлар тегишли бўлган Norfolk Southern компанияси вакилининг сўзларига кўра, йўл авария сабаб зарар кўрган ва ҳозирда тикланмоқда. Поезд ишчиларидан ҳеч ким жабрланмади.
Norfolk Southern воқеа сабабларини ўрганишга киришган.