Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Financial Times: Си Цзиньпин Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этади
ХХР раиси Си Цзиньпин 17-20 декабрь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтажак Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этишни режалаштираяпти. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланган ҳолда Financial Times нашри ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, ҳозирда Швейцарияда Си Цзиньпиннинг ташрифига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Унинг иқтисодий форумда иштирок этиши Хитойнинг жаҳон майдонида етакчилигига далолат қилади. Ушбу форумда дунё давлат арбоблари, иқтисодий соҳа вакиллари қатнашади, деб ёзади нашр.
АҚШ президентлиги учун сайловда кутилмаганда Дональд Трампнинг ғалаба қозониши, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши муносабати билан Пекин маъмурияти эркин ҳамкорлик таклифларини илгари сурди.
Бироқ, ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Си Цзиньпиннинг Давос иқтисодий форумида иштирок этишига оид хабарларни изоҳламаган.
Мавзуга оид
08:20 / 26.04.2025
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
09:16 / 31.12.2024
АҚШ Молия вазирлиги ХХРдан киберҳужум ҳақида хабар берди
13:23 / 19.11.2024
Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
23:40 / 02.09.2024