Жамият | 12:14 / 06.12.2016
7600
1 дақиқада ўқилади

Глобал исиш дунё океанида ўлик зоналарнинг кенгайишига олиб келмоқда

Фото: SDU

Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Бенгал кўрфазида олимлар ўлик зона — кислородга тўйинмаган улкан ҳажмдаги сувни топишди. Тадқиқот ҳақида Nature Geoscience журналида маълум қилинган.

Олимлар томонидан аниқланган ўлик зона майдони 60 минг квадрат километрни ташкил этади. Жойлашув чуқурлиги — 100-400 метргача. У ерларда кислород океан юзасига нисбатан тахминан ўн карра кам.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, глобал исиш дунё океанида ўлик зоналарнинг кенгайишига олиб келмоқда. Бенгал кўрфази қирғоқларида аҳолининг зич жойлашгани ҳисобга олинса, бу ўлик зоналарнинг кенгайиш суръатини тезлаштиради, чунки  сувга қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўғитлардан кўп азот келиб тушади. 

Худди шундай ўлик зоналар бундан аввал Шимолий ва Жанубий Америка, Намибиянинг ғарбий қирғоқлари ҳамда Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқларидаги Арабистон денгизида топилганди. Бу сувларда ҳаётий аҳамиятга эга бўлган элементлардан бири - азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар деярли йўқ.
 

Мавзуга оид