Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда винил пластинкаларнинг сотуви рақамли ёзувлардан ошиб кетди
Британиянинг ERA (Entertainment Retailers Association) ташкилоти маълумотларига кўра, винил пластинкалар сотуви ҳажми илк бор рақамли ёзувлар кўрсаткичидан ошиб кетган.
Бирлашган Қироллик фуқаролари ўтган ҳафта бундай пластинкаларни 2,4 миллион фунт стерлинг эвазига харид қилишган бўлса, барча юклаб олинган mp3-файлларга 2,1 миллион фунт сарфланди. Бир йил аввал эса вазият аксинча кўринишда бўлган: винил сотуви 1,2 миллион фунтга тенг бўлган бўлса, рақамли ёзувлар 4,4 миллион фунт эвазига харид қилинган.
Винил дискларнинг кутилмаганда оммалашиши “қора жума” билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, граммофон пластинкаларининг Рождество байрамига совға тариқасида берилиши ҳамда йирик савдо марказларидаги дўконлар пештахтасида пайдо бўлиши ҳам бунга туртки берган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025