Жамият | 17:34 / 07.12.2016
4986
1 дақиқада ўқилади

Парижда ҳавонинг кучли ифлосланиши қайд этилди

Фото: news.sky.com

Франция пойтахти Париж шаҳрида сўнгги 10 йил ичида ҳавонинг ифлосланиш даражаси энг юқори миқдори қайд этилди, деб хабар беради Sky News.

Заҳарли ҳаво транспорт воситалари, шунингдек ўрмон ёнғинлари оқибатида юзага келган.

Шаҳардаги жамоат транспортлари икки кундан бери бепул хизмат кўрсатмоқда.

Ўз автомобилидан эса фақатгина тоқ сонли машина рақами борлар, ичида уч кишигача бўлган транспорт воситалари ҳамда электрли ёки гибридли двигателга эга бўлган машина эгалари фойдаланиши мумкин.

The Local’нинг ёзишича, Париждаги ҳаво заҳарлиги жиҳатидан бир хонада саккизта кашанда билан ёнма-ён ўтирган ҳолатдадир.
 

Мавзуга оид