Жамият | 12:21 / 08.12.2016
20050
2 дақиқада ўқилади

Ҳаёт ва ўлим манзараси: Ҳалабнинг озод мавзеларидан махсус репортаж

RT мухбири Лиззи Филан тасвирга олиш гуруҳи билан бирга Суриядаги Ҳалаб шаҳрининг ИШИД террорчиларидан озод бўлган мавзеларида бўлди. Ўтган кечада Сурия армиясининг ҳарбий хизматчилари Эски Ҳалаб ҳудудини озод этишди.

Маълум қилинишича, 7 декабрь куни Сурия армияси Эски шаҳарнинг яна учта мавзесини террорчилардан озод этган. Улардан бирида RT мухбири Лиззи Филан бўлди.

«Сурия армиясининг Ҳалабни озод этиш операцияси давом этмоқда. Бу тунда бир нечта мавзе озод қилинган. Биз у ерга борган илк тасвирга олиш гуруҳи бўлдик», — деган у.

Журналистнинг сўзларига кўра, сурияликларнинг юзлаб оиласи ўз қариндошларини кўриш мақсадида шаҳарнинг озод бўлган қисмига қайтиб келишган.

Маълум қилишларича, айрим маҳаллий аҳоли вакиллари бир-бирларини кўрмаганликларига тўрт йилдан ошган. Террорчилар томонидан эгаллаб турилган ва сўнгра ташлаб кетилган бинолардан бирида катта миқдорда қурол-яроғ ва портловчи мосламалар топилган.

 

Мавзуга оид