Жаҳон | 15:42 / 08.12.2016
15298
1 дақиқада ўқилади

Хитой музёрар кемаси Антарктида музларида тиқилиб қолди

Хитойнинг "Сюэлун" музёрар кемаси Антарктидаги йирик музлар орасида тиқилиб қолди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси. 

Айни дамда вертолётлар ва қорда юрадиган машиналар ҳудудни тадқиқ қилиш билан банд. Улар кемани музлик асиридан олиб чиқиш ҳаракатида.

Маълумот учун, Хитой Антарктидада 1984 йилдан бери тадқиқот олиб боради. Сўнгги йилларда ХХРнинг бу ердаги фаоллиги анча ошган: ўтган йили хитойлик олимлар сайёранинг энг жанубий қитъасида тўртинчи тадқиқот базасини очишди.

Айни дамда эса Хитой қутб тадқиқотлари учун Украинадан 1993 йилда харид қилинган Xue Long ("Сюэлун") музёрар кемасидан фойдаланмоқда. У мамлакатдаги ҳозирча ягона шундай кема саналади.

Антарктида эса фойдали қазилмаларга жуда бой бўлиб, у ерда дунёдаги энг йирик тош кўмир ва темир рудаси, мис, қўрғошин, олтин, никель, молибден, рух ҳамда марганец конлари топилган. 

Мавзуга оид