Жамият | 17:01 / 09.12.2016
8487
2 дақиқада ўқилади

10 декабрь Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, Навоий вилояти шимолида 8-10 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

 

Мавзуга оид