Ҳалабнинг қамалда қолган ҳудудида қандай истиқомат қилишмоқда?
Суриянинг Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳудудларига инсонпарварлик юклари ортилган гуманитар карвонлар келмай қолганига анча бўлди. Шунга кўра, бу ерда озиқ-овқат захираси аллақачон тамом бўлган, шаҳарни тарк этишни истамаган маҳаллий аҳоли макарон ва фасолни унга айлантириб, нон пиширмоқда, дея ёзган aa.com.tr сайти.
Қуршовда қолган шаҳар мавзеларига Россия ҲҲК кўмагидаги Асад кучлари ва Эронпараст шиа исёнчиларининг хуружи давом этмоқда ҳамда вазият тобора кескинлашмоқда. Тирик қолганлар очлик ва чанқоқликдан азият чекишмоқда. Шаҳарда дори-дармонлар ва болалар овқати тугаб бўлгани хабар қилинмоқда. Қолган таом захиралари эса катта пулга сотилмоқда.
Ҳалабда биргина нонни 7 доллар атрофида харид қилиш мумкин. Аммо, ҳамма ҳам уни харид қилишга улгуролмайди
Ҳалаб шаҳри Сурия шимолида жойлашган ва Дамашқдан кейинги иккинчи йирик шаҳардир. Унинг ғарбий қисмини Асад кучлари, шарқини мухолифат гуруҳлари назорат қилади.
Суриядаги уруш 2011 йил мартида бошланган, ўшанда тинч норозилик намойишлари қуролли тўқнашувларга айланиб кетган эди. Бунга ҳарбийларнинг намойишчиларни ўққа тутгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
19:03 / 19.11.2024
Ҳонгконгда 2019 йилги норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм ўқилди
14:12 / 18.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
10:19 / 13.11.2024