Жаҳон | 22:01 / 10.12.2016
5355
1 дақиқада ўқилади
Ямандаги портлаш қурбонлари 40 кишига етди
Яман жанубидаги Адан шаҳрида жойлашган ҳарбий лагер ёнида худкуш ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 40 киши ҳалок бўлди, 70 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий миллий хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб, “Рейтер” хабар бермоқда.
Аввалроқ қурбонлар сони 20, ярадорлар эса 30 кишини ташкил этгани ҳақида маълумот берилган эди.
Агентлик маълумотига кўра, худкуш маош олиш учун навбатда турган ҳарбийлар ёнида ўзини портлатиб юборган. Портлашни ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024