Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ЕХҲТ ТИВ Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди
2016 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Ҳамбург шаҳрида (Германия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси бўлиб ўтди.
ТИВК мажлисига ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер раҳбарлик қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Унда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этган.
Йиғилишда кун тартибига киритилган ва ЕХҲТ ҳудудидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини қамраб олган масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.
ЕХҲТнинг кейинги Вазирлар учрашуви 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ташкилотда раислик қилувчи Австрияда келгуси йилда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025