Жаҳон | 19:38 / 10.12.2016
4651
1 дақиқада ўқилади

Колумбия президентига Нобель тинчлик мукофоти топширилди

Фото: EPA

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосга 2016 йилги Нобель тинчлик мукофоти топширилди. 

"Мукофотнинг битта лауреати бор – президент Сантос. Бироқ, унинг ёрдамида биз Колумбия халқига ҳам ўз ҳурматимизни билдирмоқчи бўлдик", - дея маълум қилган Норвегия нобель қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Берит Райсс-Андерсен. 

Сантос тинчлик мукофоти лауреати деб 7 октябрь куни эълон қилинди. Давлат раҳбарига мукофот “мамлакатда 50 йилдан ортиқ давом этган фуқаролик урушига якун ясашга қаратилган қатъий ҳаракатлари” учун берилди. 

Сантоснинг ўзи эса “Нобель тинчлик мукофоти Колумбияда тинчликка эришишда катта туртки берганини” таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид