Жаҳон | 09:12 / 10.12.2016
6902
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Си Цзиньпин университетларда марксизмни ўрганишга чақирди

ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой университетларида ғояшунослик ва марксизмни ўрганишга катта эътибор қаратишга чақирган. Чунки, мамлакатни ғарб ғоялари ўз домига тортмоқда, деб ёзади Manila Bulletin нашри маҳаллий ОАВга таянган ҳолда. 

Қайд этилишича, Хитой раҳбарининг бу изоҳи унинг сиёсий консерваторлигини намойиш қилади. 

«Синьхуа» давлат ахборот агентлигининг хабарига кўра, Си Цзиньпин университетлар «марксизм ғояларини тарқатиш вазифасини ўз зиммаларига олиши керак», дея баёнот берган.

Мамлакат етакчиси, шунингдек, олий ўқув юртлари раҳбариятларини «ғоявий-сиёсий ишларни мустаҳкамлаш ва яхшилаш ишлари»ни фаоллаштиришга чақирган.

Нашрнинг ёзишича, Хитой ОАВда, мамлакат шимоли-ғарбидаги университетлардан бирида Таваллуд байрамини нишонлаш тақиқлангани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган. 

 

Мавзуга оид