Жаҳон | 08:15 / 10.12.2016
7479
1 дақиқада ўқилади

Олланд Франция флотининг флагманига ташриф буюрди

Фото: Reuters

Франция давлат раҳбари Франсуа Олланд мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг фалагмани - «Шарль де Голль» авиаташувчи кемасига ташриф буюрди, деб ёзмоқда Le Figaro газетаси. Бу унинг президентлик давридаги учинчи ташрифидир. 

Ўтган йилнинг куз мавсумидан буён кема Ўрта ер денгизи шарқида жойлашган бўлиб, Сурия ва Ироқдаги ИШИДга қарши ўтказилаётган аксилтеррор ҳарбий амалиётларида қатнашмоқда. Олланд ҳарбий кампания натижаларини юқори баҳолаб, денгизчилар яқин орада уйларига қайтишини маълум қилган. 

Қайд этилишича, бу президентнинг авиаташувчига сўнгги ташрифи бўлиши мумкин. Чунки, Олланд иккинчи муддатга номзодини илгари суришдан бош тортган эди. Қуйида эътиборингизга кема бортидан олинган суратларни ҳавола қиламиз. 


 

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

 

Мавзуга оид