Жаҳон | 18:00 / 11.12.2016
11483
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабда 1,3 мингдан ортиқ жангари таслим бўлди

Ҳалабда 1,3 мингдан ортиқ жангари қуролларини ташлаб, Сурия ҳукуматига таслим бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Дамашқ томонидан шаҳарни озод этиш учун амалиёт бошланганидан буён 1270 нафар жангари таслим бўлгач, афв этилган.

"1324 нафар жангари қуролларини топшириб, Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудга кирган. Сурия президенти қарори билан улардан 1270 нафари кечирилган. Қолганларини текшириш ишлари давом этмоқда", — дейилган хабарда.

Вазирлик маълумотига кўра, охирги кунда Ҳалабнинг жангарилар назоратида бўлган қисмидан гуманитар йўлак орқали 2000 нафардан ортиқ тинч аҳоли вакили чиқиб келган. Уларнинг барчаси хавфсиз бошпаналарга жойлаштирилган ва озиқ-овқат ҳамда тиббий ёрдам билан таъминланган.

Мавзуга оид