Жамият | 01:45 / 11.12.2016
17370
1 дақиқада ўқилади

Истанбул марказида портлаш юз берди

Фото: Reuters

Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Мачка боғи ёнида портлаш юз берди. Портлаш сабаб юзага келган ёнғинни ўт ўчириш ходимлари ўчиришмоқда. Бу ҳақда воқеа жойидан NTV телеканали маълум қилган.

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида 20га яқин киши жароҳатланган. Улар орасида полиция ходимлари ҳам бор. Ҳозирда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш миналаштирилган автомобиль ёрдамида амалга оширилган теракт сабабли юз берган бўлиши мумкин.

Туркия ОАВ хабарига кўра, портлаш Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берган. Портлашни уюштирганлар ушбу ҳудудда жойлашган полиция участкасини нишонга олгани тахмин қилинмоқда.

Twitter’даги кўплаб фойдаланувчилар портлаш икки маротаба содир бўлганини ёзишмоқда.

Мавзуга оид