Жаҳон | 10:54 / 11.12.2016
10794
1 дақиқада ўқилади
Ҳомс вилояти ҳудудида Сурия қирувчи самолёти қулаб тушди
Сурия Ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-23 русумли қирувчи самолёти қулаб тушди. РИА Новости агентлигининг манбаси берган хабарга кўра, ҳодиса 10 декабрь куни Ҳомс вилояти ҳудудида жойлашган Эт-Тифор авиабазаси яқинида содир бўлган. Ҳодиса сабаби террорчилар ҳужуми эмас, техник носозлик экани айтилган.
Самолёт учувчиси катапульта қилинган ва тирик қолган. Унинг аҳволи барқарор экани ва соғлигига хавф йўқлиги айтилган.