Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Реал Мадрид" Рамоснинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига ғалаба қозонди
Испания чемпионатининг 15-турида мусобақа пешқадами “Реал Мадрид” ўз уйида “Депортиво”ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар таркибидаги биринчи голни Мората ўйиннинг 50-дақиқасида киритди. Иккинчи бўлим ўртасида меҳмонлар 3 дақиқа ичида 2та гол киритишга муваффақ бўлишди. Голларга “Реал”нинг собиқ футболчиси Хоселу муаллифлик қилди.
Ўйиннинг 84-дақиқасида Мариано ҳисобни тенглаштирди. Қўшиб берилган вақтда Серхио Рамос мадридликларга 3 очко олиб келган голга муаллифлик қилди.
Голлар: 1:0 – 50 Мората, 1:1 – 63 Хоселу, 1:2 – 65 Хоселу, 2:2 – 84 Диас, 3:2 –90 Рамос.
Огоҳлантиришлар: Борхес (25), Бабел (45), Альбентоса (59), Мората (70), Навас (88), Рамос(88).
Шунингдек, бугун Ла-лиганинг 15-турида "Реал Сосьедад" ҳам ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. "Лас-Пальмас" эса "Леганес" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.
"Реал Сосьедад" – "Валенсия"
Голлар: 1:0 – 2 Виллиан Жозе, 2:0 – 24 Виллиан Жозе, 2:1 – 36, пенальти Парехо,3:1 – 90 Хуанми, 3:2 – 90 Баккали.
Огоҳлантиришлар: Навас (35), Жоау Канселу (53), Вела (62), Монтойя (62), Абденнур (67),Парехо (67), Ильярраменди (76), Баккали (78), Сурутуса (89).
Четлатиш: йўқ – Жоау Канселу (82).
"Лас-Пальмас" – "Леганес"
Голлар: 1:0 – 21 Ливая, 1:1 – 76, пенальти Герреро.
Огоҳлантиришлар: Бустинса (8), Мантовани (22), Диас (36), Маседо (68), Гарсия Сантана (75),Ливая (82).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025