Спорт | 16:06 / 11.12.2016
8410
1 дақиқада ўқилади

Златан: «Мен пайшанба кунларида футбол ўйнашга одатланмаганман»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Европа Лигасининг пайшанба куни ўтказадиган ўйинлари АПЛдаги иштирокка таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.

«Бизда дам олиш учун вақт жуда кам. Пайшанба кунги ўйинлар жамоани ўлдирмоқда, айниқса мени.

Мен пайшанба кунлари футбол ўйнашга ўрганмаганман. Энди тикланишимиз учун вақтимиз бир кунга кам.

Ишга қайтиб, якшанба куни майдонга тушишга тайёрланишимиз керак», – дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтирган Daily Mail.

«МЮ» пайшанба куни Европа Лигасининг гуруҳ босқичида «Заря»га қарши ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда, кейинги босқичга чиққанди. Манкунианликлар бугун «Тоттенҳэм»ни қабул қилади.

Мавзуга оид