Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксана Чусовитина Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
41 яшар Оксана Чусовитина Олимпиада ўйинларида иштирок этган энг ёши катта гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Спортчи бу ҳақда Instagram’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
Чусовитина 2016 йилда ўтган Олимпиада ўйинларида энг ёши катта спортчи сифатида қайд этилган эди. Бундан ташқари у спортнинг мазкур йўналиши бўйича еттинчи бор Олимпиада ўйинларида иштирок этган ягона спортчи бўлиб қолмоқда. Оксана 2016 йил Бразилияда ўтган ўйинларда медаль олишга муваффақ бўлди. У умумий ҳисобда еттинчи ўринда қайд этилди.
Маълумот учун: Оксана Чусовитина 1975 йилнинг 19 июнь куни Бухорода туғилган. 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 йилларда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди
14:01 / 28.02.2025
АҚШда 27 ёшли Уайттоп дунёдаги энг кекса лама деб тан олинди. У оғир касалликларга чалинган болаларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланади
20:33 / 13.01.2025