Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ҳукумати Пальмира аҳолисининг неча фоизи эвакуация қилинганини билдирди
Суриянинг Хомс вилояти ҳокими Талал Барозийнинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати Пальмира шаҳрининг 80 фоиз аҳолисини кўчиришнинг уддасидан чиққан, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Пальмиранинг 80 фоиз аҳолиси кўчирилди. Биз шаҳарда қолганларнинг тақдиридан ташвишдамиз», — деб қайд этган Барозий.
Унинг сўзларига кўра, Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари қайта гуруҳланмоқда. Шу сабабли, Барозий, тез орада Пальмира назорати тикланишига ишонч билдирган.
Аввалроқ, Талал Барозий ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари шаҳарни эгаллагани, ҳукумат кучлари Пальмира чеккасига чекингани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025