Иқтисодиёт | 18:07 / 12.12.2016
3134
1 дақиқада ўқилади

The New Times янги йилдан обуначилари сонига қараб босмадан чиқарилади

The New Times газетаси бош муҳаррири Евгения Альбац нашр сайтида шуни маълум қилдики, газета 2017 йилдан бошлаб обуначилар сони қанча бўлса, шунча ададда босмадан чиқарилади.

Альбацнинг сўзларига кўра, мазкур қарор харажатларни камайтириш мақсадида қабул қилинган. Унинг маълум қилишича, нашр тармоқларининг қисқариб кетиши оқибатида нархлар тушиб кетган ва нашриёт уларни кўтара оладиган даражада эмас.

Шу сабаб The New Times нашрининг 2017 йилнинг январь ойида эълон қилинадиган сони обуначилар миқдорига қараб босмадан чиқарилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид