Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония, Жанубий Корея ва ХХР саммитининг муддати ўзгартирилди
Хитой, Жанубий Корея ва Япониянинг уч томонлама олий даражадаги саммити янги йилга кўчирилади, дея маълум қилган Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида. Ушбу анжуман шу ойда бўлиб ўтиши керак эди.
"Биз уч томонлама музокараларни жорий йил якунига қадар ўтказишни режалаштирган эдик. Аммо, турли ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, уни келаси йилда, барча учун муносиб вақтда ўтказамиз", - деган Кисида.
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе, 9 декабрь куни мамлакат парламенти унга импичмент қўллагач, ўз вазифасидан четлатилган эди. Ҳозирда, мамлакат президенти вазифасини бош вазир Хван Гё Ан бажармоқда. Президентнинг ҳокимиятдан четлатилиши Конституцявий суд қароридан сўнг, тасдиқланади. Қонун бўйича бу жараёнга 6 ойгача муддат ажратилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
14:06 / 26.05.2025