Фото: Бир оёғи йўқ, лекин қувноқ Аврора
Шу йилнинг ноябрь ойи бошида ампутация қилинган одамларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи Amputee Coalition of America бир оёғи протез бўлган 2 ёшли Аврора Кайронинг суратини нашр қилганди. Бир ой ўтиб, ушбу қувноқ қизча интернет фойдаланувчилари орасида машҳурлашиб кетди.
Авроранинг онаси ҳомиладорликнинг бешинчи ойидалигида ҳомилада туғма хасталик борлиги аниқланди - болдир суякларидаги гемимелия. Шифокорлар Аврора туғилиши билан муваффақиятли ампутация ўтказишди ва унга протез оёқ ўрнатилди.
Постлардан бирида Рори гимнастика ва сузиш курсларига қатнаши ва югуришда биринчи ўринни эгаллагани ёзилган.
Декабрь ойи бошида ушбу қизча Инстаграмда ниҳоятда машҳурлашди. Унинг суратларидан бири сочлар шампуни дўкони инстаграмида қўйилгач, бу сурат 38 мингта лайк йиғди, Afropunk мусиқа фестивали аккаунтида жойланган суратга эса 40 марта лайк қўйилди.
Рэпер the Game ўз инстаграмида Авроранинг суратини жойлаштиргач, у янада машҳурлашди. Ижтимоий тармоқнинг аксар фойдаланувчилари 2 ёшли қизчанинг ҳаётга қарашидан тўлқинланишганини ифода этишган ва уни кучли характерга эга қизча деб аташган.
Мавзуга оид
07:41 / 29.02.2024
Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари тури кенгайтирилади
09:39 / 03.01.2022
Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтилади
20:37 / 26.11.2021
Британияда беморга дунёда биринчи бўлиб 3D-принтерда босилган сунъий кўз ўрнатилди
09:23 / 02.07.2021