Жамият | 15:09 / 13.12.2016
70006
1 дақиқада ўқилади
Хатони ўзимиз қилиб, аламни ДАН ходимларидан оламиз.. (Видео)
“Фарғона” телеканалида “Автонигоҳ” кўрсатуви эфирга узатилди. Унда Қўқон шаҳридаги автомобиллар ҳаракати тасвирга олинган.
Маълумотга кўра, мазкур рейд давомида ҳеч қандай ҳужжатларсиз автоуловни бошқараётган ҳайдовчилар аниқланган.
Кўрсатув давомида ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилган ёки инспектор ишига четдан келиб аралашган айрим фуқароларнинг хизмат вазифасини ўтаётган ходимларни ҳақорат қилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Кўрсатув давомида бундай ҳолатлар кўп кузатилган.