Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон инфратузилмаларига сармоя киритишни режалаштирмоқда
Афғонистон президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргарнинг баёнот беришича, Ўзбекистон афғон инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Afghanistan.ru сайти ёзмоқда.
Хусусан, бу энергетика, қишлоқ хўжалиги, нефть, газ ва фойдали қазилма бойликларни қазиб олиш ҳамда Саланг тоннелини таъмирлашга доирдир. Мазкур лойиҳалар минглаб афғонистонликлар учун иш ўринлари барпо этиш имконини берар эди, деб таъкидлаган президент махсус вакили.
Афғонистон ислом республикаси савдо-саноат палатаси спикерининг сўзларига кўра, гарчи икки мамлакат ўртасида бундай ҳамкорлик юзасидан катта тажриба бўлмаса-да, Афғонистон ҳамкорликка тайёрдир ҳамда лойиҳалар сифат стандартларига тўла мос равишда ва белгиланган муддатда амалга оширилишига ишонади.
Қайд этиш жоизки, Миллий бирлик ҳукумати Афғон иқтисодиётига янги сармоядорларни фаол қидирмоқда. Чунки, жангариларнинг фаоллашгани туфайли, аксарият мавжуд сармоядорлар мамлакатни тарк этишган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025