Фан-техника | 00:30 / 15.12.2016
8387
2 дақиқада ўқилади

Болгарлар дунёдаги энг сокин "Тесла"ни яратишди

Фото: motor.ru

Болгариянинг Vilner тюнинг ательеси 2016 йилдаги сўнгги лойиҳасини тақдим қилди. Ателье мутахассислари Tesla Model X P90D электр кроссоверига ўзгартиришлар киритиб, уни кабинаси ичи энг сокин бўлган "Тесла"га айлантиришди.

Машинани тюнинг қилиш салонни тўлиқ бўлаклашдан бошланди. Бу жараён машинанинг ташқи овозлардан қанчалик ҳимояланганини кўрсатди. Бироқ мутахассислар машинанинг бу борадаги заиф жойларини аниқлаб, унга қўшимча товуш изоляциясини ўрнатишди. 

Машинага буюртма берган мижоз салон "электрлашганроқ" бўлишини истаган. Шунга кўра, қора чарм билан қопланган ўриндиқларга ёрқин феруза рангли элементлар қўшилди. Хавфсизлик камарлари ва полга тўшаладиган гиламчалар ҳам худди шундай рангда ишланган.

Машина ташқи кўриниши унча катта ўзгаришларга учрамади. Мутахассислар машинанинг ташқи қиёфасига карбондан ишланган бир нечта элементлар, жумладан "Тесла"нинг логотопи туширилган орқа ва олд спойлерлар ҳамда ён ойналар корпуси ўрнатишган. 

Машинанинг техник элементлари ўзгаришсиз қолдирилди: Tesla Model X P90D олд томондан 259 от кучига эга ва орқа томондан 503 от кучига эга электр двигателлар билан жиҳозланади. Ludicrous Mode режими йўлтанламасга жойидан 96 км/соат тезликкача 3,2 сонияда эришишга имкон беради. Машинанинг максимал тезлиги 250 км/соат билан чекланган.

 

Мавзуга оид