Жаҳон | 11:01 / 15.12.2016
3413
2 дақиқада ўқилади

Гондурас президентига ўз номзодини янги муддатга қўйишга рухсат берилди

Фото: AFP

Гондурас олий сайлов суди чоршанба куни амалдаги президент Хуан Орландо Эрнандеснинг номзодини янги муддатга илгари суришга рози бўлди. Мамлакатдаги навбатдаги сайловлар 2017 йилнинг ноябрида бўлиб ўтади.

Суд котиби Алехандро Мартинеснинг сўзларига кўра, Эрнандеснинг номзоди ҳукмрон Миллий партиянинг икки оқими томонидан таклиф этилган ва суд буни қонуний деб ҳисоблайди, хабар берди El Heraldo.

Президентнинг биринчи мандати 2018 йилнинг январида ўз якунига етади. Аввалроқ, Эрнандес Миллий партиядан умумий сайловларда номзод бўлишга рози бўлганди. Бу ҳолат конституция томонидан бир кишига икки бор ўз номзодини қўйиш тақиқланганига қарамай рўй берди. 2015 йилда эса олий суд бундай имкониятни тақдим этувчи қарорни қабул қилган. 

Маълумот учун, аввалги президент Мануэль Селайя 2009 йилнинг июнида давлат тўнтариши натижасида ўз лавозимидан кетганди. Бундан аввал у олий ҳарбий раҳбариятни истеъфога жўнатган. Охир-оқибат Селайя ҳисбга олиниб, Коста-Рикага чиқариб юборилган ҳамда коррупция ва конституцияни бузишда айбланганди. Кейинчалик Гондурас собиқ президенти давлатга қайтиб келган.
 

Мавзуга оид