Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги 165 йиллик масжид дунё мусаввирларини лол қолдирмоқда
Туркиянинг шимолий Артвин провинциясидаги масжиди Усмонийлар сулоласи даврида бунёд этилганига қарамай, ўзининг замонавий санъат асаридек кўриниши туфайли кўплаб мусаввирларнинг эътиборини жалб қилиб келади. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.
Борчкадаги Артвин туманининг олти қишлоғидан бирида жойлашган 165 йиллик Иремит масжид биносининг ёғоч тузилмасига рўян (4-6 баргли Евроосиё ўсимлиги) илдизидан олинган бўёқлар билан ишлов берилган.
Қишлоқ раиси Метин Байрамнинг сўзларига кўра, Ирмит масжиди 1851 йилда Усмонийлар сулоласи даврида барпо этилган ва ҳали-ҳануз ўз тароватини йўқотмаган. Байрамнинг таъкидлашича, масжид Грузиядан 3 километр масофада жойлашган.
"Масжид шамол кўп бўладиган ҳудудда жойлашганлиги туфайли сўнгги йилларда унинг ёғоч тузилмасига анча зиён етди, шундан сўнг у ҳозирги жойига кўчирилди", - деди Байрам.
Турк оқсоқоли ушбу тарихий масжидни келгуси авлодга етказиб бериш истагини билдирди.
Шимолий қишлоққа ташриф буюрувчи бутун дунё мусаввирлари ушбу кўҳна масжиднинг замонавий санъат асари эканлигини эътироф этиб, бундан ҳайратга тушишмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025