Фан-техника | 07:53 / 15.12.2016
3876
1 дақиқада ўқилади

Yahoo миллиардлаб фойдаланувчиларнинг маълумотлари ўғирланганини маълум қилди

Фото: imago stock&people / Globallookpress.com

Номаълум хакерлар 2013 йилда Yahoo сервисларининг бир миллиарддан кўпроқ фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни ўғирлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда компания сайтида чоп этилган хабарда айтилган.

Компанияда маълум қилинишича, гап фойдаланувчилар исм-шарифлари, электрон почталари, телефон рақамлари, туғилган саналари, пароллар ва уларни ўзгартириш учун таняч саволлар каби маълумотлар ҳақида кетмоқда. Компанияда тахмин қилинишича, хакерлар фойдаланувчиларнинг банк карталари ва ҳисоб-рақамлари ҳақидаги маълумотларни қўлга кирита олишмаган. 

Ушбу ҳолат сабабли Yahoo барча фойдаланувчиларни паролларини ўзгартиришга ҳамда киберҳужумни тергов қилаётган ҳуқуқ-тартибот муассасалари билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Компанияда бу ҳужум 2014 йилда 500 млн аккаунтни бузиб кириш билан боғлиқ  эмаслиги тахмин қилинмоқда. 

 

Мавзуга оид