Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш Барак Обама ҳақидаги янги фильм премьераси бугун бўлиб ўтади
АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обаманинг ёшлигига бағишланган “Барри” телефильмининг бир парчаси чоп этилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. Картина премьераси бугун, 16 декабрь куни Netflix сервисида бўлиб ўтади.
Фильм режиссёри – Викрам Ганди. Унда бош ролни Девон Террелл ижро этган. Актёр ролга тайёрланиш жараёнида бир ҳафта давомида худди Обамадек юриб, гаплашишни машқ қилди. Шунингдек, артист чапақай инсонлардек баскетбол ўйнашни ҳам ўрганиб олган.
Воқеа 80-йилларни ўзида акс эттиради. Ўшанда Обама Нью-Йоркда яшаб, ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилиб юрган. Фильм ижодкорлари давлат раҳбари хотира китоблари ва ўқиш даврида бўлажак президентни билганлар билан бўлган интервьюлардан фойдаланишди.
“Барри” — ёш Обама ҳақидаги ягона фильм эмас. Режиссёр ва сценарий муаллифи Ричард Таннинг “Southside With You” картинаси АҚШ президенти Барака Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обаманинг муҳаббат тарихидан ҳикоя қилади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025